
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси собиқ футболчиси Пол Мерсон норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанднинг келаси йили "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. "Холанд гол уришда давом этмоқда.
Лекин бу "Олтин тўп" учун етарлими? Менимча, йўқ.
Сенинг нечта гол урганинг эмас, балки Чемпионлар лигасидаги иштирокинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Агар "шаҳарликлар" бу совринни ютса, Эрлингнинг имкониятлари юқори бўлади", - деди эксперт Sportskeeda нашрига берган интервьюсида.
Англия Премьер-лигаси жорий мавсумида 25 ёшли скандинавиялик ҳужумчи "Манчестер Сити" сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.