date

Реалдан 4 футболчи машғулотни ўтказиб юборди

Реалдан 4 футболчи машғулотни ўтказиб юборди
Реал Мадрид Испания чемпионатида Элчега қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Шанба куни Хаби Алонсонинг жамоаси мазкур ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказди.

Мадрид Хтра хабарига кўра, машғулотда тўрт нафар футболчи қатнашмади. Улар ҳимоячилар Дани Карвахал, Эдер Милитао ва Давид Алаба ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуонодир.

Шунингдек, Реалнинг жароҳатланган футболчилари рўйхатида Антонио Рюдигер ва Орелен Тчуамени ҳам бор. Аммо уларнинг сафга қайтиши яқинлашиб қолган.

Тез орада Реал Элчега қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда. Янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реалдан 4 футболчи машғулотни ўтказиб юборди