
Собиқ "Реал" ва "Зенит" футболчиси, шунингдек, Аргентина терма жамоаси вакили Эсекиэль Гарай Лионель Месси ва унинг "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. "Мен Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман.
У билан бирга ўйнашдан завқ олганман. Лео "Барселона"га қайтадими?
Мен доим Лионелни ўзимнинг жамоамда кўришни хоҳлаган бўлардим", - деди Гарай Sport.es нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида 2005 йилдан 2021 йилгача фаолият олиб борган. Ҳозирда аргентиналик юлдуз "Интер Майами" клубида тўп сурмоқда.
Унинг Америка жамоаси билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.