
“Челси” бош мураббийи Энсо Мареска Премер-лиганинг сафар ўйинида “Бёрнли” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Бундай ғалаба мен учун унчалик завқли эмас эди, чунки бу осон бўлмади.
Миллий терма жамоалар ўйинлари туфайли танаффусдан кейин соат 12:30 да ўйнаш қийин. Айниқса, "Бёрнли" майдонида ҳар доим мураккаб бўлади.
Аммо жамоамизнинг курашувчанлигидан хурсандман. Бу ерга келиб, гол ўтказмаслик жуда қийин.
Рақиб дарвозамиз олдида бир неча имконият яратди, лекин улар учун ҳақиқий хавф туғдирган ҳолат фақат бир марта бўлди. Биз эса кўплаб имкониятлардан фойдаландик.
Жеймснинг алмаштирилиши режада бор эди. Унга аввалдан 45 дақиқа ўйнашни режалаштиргандик.
Энди кучларимизни тиклаб, сешанба куни ўйин учун тайёргарлик кўрамиз", – деди Мареска TNT Sportsга. Эслатиб ўтамиз, "Челси" 25-ноябрь, сешанба куни Чемпионлар лигасида “Барселона”ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.