date

Кальяри янги инвесторларга эга бўлди


Италиянинг "Кальяри" футбол клуби янги инвесторларни жалб қилди. Клубнинг расмий каналларида маълум қилинишича, бу инвесторлар АҚШнинг Praxis Capital Management компаниясидан.

Мазкур компанияни сардиниялик Маурицио Фиори вакиллик қилади. Мазкур шартнома ҳақида кўп сўз айтилган бўлса-да, инвестиция ҳажми ёки миқдори ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Шунга қарамай, клуб президенти Томмазо Жулини ўз лавозимини сақлаб қолиши таъкидланган. Ҳозирда "Кальяри" Италия чемпионатининг 12-тур доирасида ўз майдонида "Женоа"га қарши баҳс олиб бормоқда.

Клуб ҳозирда A Серия турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кальяри янги инвесторларга эга бўлди