
Австралияда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг 1/8 финалида иштирок этадиган барча иштирокчилар номи аниқ бўлди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Нимчорак финалга йўлланма олган ўзбекистонлик Денис Истоминга бу босқичда турнирнинг 15-тартиб рақами остида сараланган теннисчиси, болгариялик Григор Димитров рақиблик қиладиган бўлди.
Григор Димитров 4-босқичда франциялик Ришар Гаскени (18-сараланган теннисчи) уч сетга кўра, жуда осонлик билан мағлубиятга учратди — 6:3, 6:2, 6:4 .
Денис Истомин ва Григор Димитров ўртасидаги 1/8 финал учрашуви 23 январь куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар