
А Сериянинг 12-тури доирасида "Наполи" ўз майдонида "Аталанта"ни қабул қилди. Меҳмон жамоа сўнгги ўйинларда ғалабани унутиб, турнир жадвалининг қуйи қисмига яқинлашиб қолди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Расмус Хойлунд тўпни Давид Нересга узатиб берди ва бразилиялик ҳужумчи имкониятни голга айлантирди — 1:0. 38-дақиқада Скотт Мактоминайнинг пасидан кейин Нерес яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди — 2:0.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жованни Ди Лоренсо аниқ узатма билан Ноа Лангни тўп билан таъминлади ва у бош билан дарвозани ишғол қилди — 3:0. Иккинчи бўлим бошида Мактоминайнинг жарима зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.
52-дақиқада эса "Аталанта" шараф голи киритди. Жанлука Скамакка чиройли зарба билан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Наполи" турнир жадвалида учлик пешқадамларини ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. "Аталанта" эса 13-ўринда қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.