Барселона – Атлетик: тарихий ўйин тафсилотлари


Шанба куни "Барселона" янгиланган "Камп Ноу" стадионида биринчи ўйинини ўтказди. Стадионда реконструкция ишлари давом этаётганлиги сабабли, трибуналар сиғими чекланган ҳолда фойдаланилмоқда.
Ла Лига доирасидаги "Атлетик"га қарши ўйинда "Барселона" 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Гол муаллифи ҳужумчи Роберт Левандовски бўлди.
Полшалик футболчи жарима майдончасининг чап томонидан дарвозанинг яқин бурчагига аниқ зарба йўллади. Меҳмонлар дарвозабони бу вазиятда унчалик ишончли ўйнамади ва тўп тўрда жой олди.
Ла Лига доирасида "Барселона" ва "Атлетик" ўртасидаги ўйиннинг барча тафсилотларини LiveResult порталининг матнли трансляциясидан кузатишингиз мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…