Куня бошидан жароҳат олди

Манчестер Юнайтед ҳужумчиси Матеус Куня машғулот вақтида жароҳат олди. Бразилиялик футболчи шанба куни "қизил иблислар"нинг машғулоти чоғида бошидан зарба олди.
Англия манбаларига кўра, футболчи оғир жароҳат олмаган ва фақатгина енгил шикаст билан чекланган. Журналист Нейтан Солтнинг маълумотига кўра, Куня жамоа таркибида қолиб, АПЛ доирасида "Эвертон"га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр.
"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" ўртасидаги ўйин душанба куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан 23:00 да бошланиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Матеус Куня жорий йил ёзида "Вулверхэмптон"дан тахминан 75 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилган.
У Рубен Аморим бошқарувидаги жамоа учун 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг