Барселона кетма-кет 33 ўйинда гол урмоқда

Барселона кетма-кет 33 ўйинда гол урмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Камп Ноу" стадионига қайтиб, Бильбао "Атлетик" жамоасини тўрт жавобсиз гол билан мағлуб этди. Бу "Барселона" учун Испания Ла Лигасидаги кетма-кет 33-ўйин бўлиб, унда жамоа камида битта гол уришга муваффақ бўлди.

"Барселона" сўнгги марта 2024-йилнинг 15-декабрида Ла Лига доирасида "Леганес"га қарши ўйинда гол ура олмаган эди. Ўша учрашувда жамоа ўз майдонида минимал ҳисобда мағлуб бўлганди.

Ушбу кетма-кетлик "Барселона" учун 2019-йилдан бери энг яхши натижа ҳисобланади. Ўша даврда жамоани Эрнесто Вальверде бошқарган ва клуб кетма-кет 37 ўйинда гол урган эди.

Кейинги турда "Барселона" яна ўз майдонида ўйнайди ва бу сафар "Алавес" клубига қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар