date

Арсенал юлдуз футболчини сотиб олмайди


Лондоннинг "Арсенал" клуби "Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньони январ ойидаги трансфер даврида сотиб олиш учун курашмоқчи эмас. "Канонирлар" футболчининг асосий даъвогарларидан бири сифатида тилга олинган эди.

Аммо журналист Райан Тейлорнинг хабарига кўра, Лондон клуби Семеньонинг шартномасида кўрсатилган 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 74 миллион евро) миқдоридаги товон пулини тўлашни мақсад қилмаган. Чунки жамоада бу позицияда аллақачон Букайо Сака ва Нонни Мадуэке каби футболчилар мавжуд.

Манбалларга кўра, "Арсенал" қишда катта трансферлар амалга оширишни режалаштирмаяпти. Бугун Микел Артета жамоаси Англия Премьер-лигаси доирасида ўз майдонида "Тоттенҳем"ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал юлдуз футболчини сотиб олмайди