date

Костич "Ювентус" билан шартномани узайтирмоқчи


"Ювентус" ярим ҳимоячиси Филип Костич вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, томонлар яқин кунларда учрашади.

Ҳозирги шартнома келаси ёзда якунланади, аммо сербиялик футболчи клубда қолишни ва шартномани 2028-йилгача узайтиришни хоҳламоқда. Шунингдек, 33 ёшли футболчи клуб раҳбариятига ён босиб, шартномани 2027-йилгача узайтириш ва яна бир йилга узайтириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Филип Костич барча турнирларда "Ювентус" сафида ўтказган тўққизта ўйинда иккита гол уриб, бирта голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костич "Ювентус" билан шартномани узайтирмоқчи