date

Кайо Жорже Италияга қайтиши мумкин


Бразилиялик ҳужумчи Кайо Жорже қишки трансфер ойнасида Италияга қайтиши мумкин. Аммо у аввалги жамоаси "Ювентус"га эмас, балки "Милан"га ўтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда pianetamilan.it бразилиялик нашр O Tempo'га таяниб хабар бермоқда. Сўнгги бир ярим йил давомида Кайо Бразилиянинг "Крузейро" клубида ўйнаб, 64 ўйинда 29 та гол уришга эришди.

Унга "Милан"нинг янги мураббийи Массимилиано Аллегри қизиқиш билдирмоқда. Аллегри аввал "Ювентус"да Кайо билан ишлаган ва футболчининг салоҳиятини яхши билади.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри 2014 йилдан 2024 йилгача, 2019-2021 йиллардаги танаффусдан ташқари, "Ювентус"ни бошқарган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кайо Жорже Италияга қайтиши мумкин