date

Интер ва Милан: Милан дербиси учун таркиблар


Италия чемпионати 12-турида Миланнинг "Интер" жамоаси "Милан"га қарши ўз майдонида баҳс олиб боради. Қуйида жамоаларнинг тахминий бошланғич таркиблари келтирилган.

"Интер": Зоммер (дарвозабон), Димарко, Бастони, Биссек, Аканжи, Аугусто, Зелински, Чалханоғлу, Барелла, Маркус Тюрам, Лаутаро Мартинес. "Милан": Меньян (дарвозабон), Бартезаги, Павлович, Габбия, Томори, Салемакерс, Рабьо, Модрич, Фофана, Леау, Пулишич.

"Интер" сафида Раффаэле ди Женнаро (дарвозабон), Маттео Дармиан, Дензел Дюмфрис ва Генрих Мхитарян жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Томас Палациоснинг иштирок этиши эса шубҳа остида.

"Милан"да эса Зака́ри Атекаме ва Сантьяго Хименес жароҳатланган. Танаффусдан аввал "Интер" "Лацио"ни 2:0 ҳисобига мағлуб этган бўлса, "Милан" "Парма" билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнаган эди.

Турнир жадвалида "нерадзурри" "россонери"дан икки очко олдинда. "Дерби делла Мадоннина" бугун Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Ўйин "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади. "Интер" – "Милан" учрашувининг матнли онлайн трансляциясини ўтказиб юборманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер ва Милан: Милан дербиси учун таркиблар