
Барселона дарвозабони Жоан Гарсия Атлетик Бильбао устидан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди. Каталонияликлар янгиланган Камп Ноу стадионида ўтказилган биринчи ўйинда Роберт Левандовски, Ферран Торрес (дубль) ва Фермин Лопеснинг голлари эвазига зафар қучишди.
"Камп Ноуга қайтганимдан ва ғалабамиздан жуда хурсандман. Орқамдаги трибуналар бўш эканлигини ҳис қилиш ғалати эди, аммо мен ўйинга эътиборимни қаратдим.
Умид қиламанки, мухлислар яқин орада бу жойларни тўлдиришади", деб таъкидлади испаниялик посбон, у жароҳатдан кейин майдонга қайтди. Барселона Ла Лига турнир жадвалида очколар бўйича Мадриднинг Реал жамоаси билан тенглашди, бироқ "қироллик клуби" ҳали 13-тур ўйинини ўтказмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.