date

Пранделли: Милан дербисида кўп гол бўлади


Италия футболи ҳафтасининг асосий учрашуви, шубҳасиз, Милан дербиси – "Интер" ва "Милан" ўртасидаги баҳс бўлади. Италия миллий жамоасининг собиқ мураббийи Чезаре Пранделли ўзининг ушбу ўйинга нисбатан фикрлари билан ўртоқлашди.

У мазкур учрашувда кўп голлар кутилишини таъкидлади. "Интер" сўнгги ўн бир ўйиндан саккизтасида ғалаба қозонган бўлса, "Милан" ҳам яхши формага қайтмоқда.

Киву ўзининг техник қобилиятларини намоиш қилмоқда ва "Интер" ўз ўйинида илгари кузатилмаган жиҳатларни кўрсатяпти. Аллегри эса ҳар доим ғолиб мураббий сифатида танилган.

Бу натижадорликка бой ўйин бўлади, мен 4-5 та гол бўлишини кутяпман", – дейди Пранделли pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. "Интер" ва "Милан" жамоалари якшанба кечаси тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пранделли: Милан дербисида кўп гол бўлади