
Челси ва Тоттенхем клублари трансфер бозорида Испания терма жамоаси юлдузи, Атлетик Бильбаонинг 23 ёшли вингери Нико Уильямс учун курашади. Fichajes нашрининг хабарига кўра, Лондон жамоалари Уильямсни ўз таркибларида кўришни хоҳламоқда ва унинг трансфери учун 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бу миқдор Transfermarkt портали томонидан футболчига берилган баҳога мос келади. Ўтган ёзда Уильямснинг Барселонага ўтиши ҳақидаги миш-мишлар кенг тарқалган эди, бироқ футболчи 2035 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаб, Атлетикда қолишга қарор қилди.
2025/2026 йилги мавсумда Уильямс 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голга узатма берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.