
Луис Диас Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Баварияга қарши ўйинда дубль қайд этди, бироқ кейинчалик Ашраф Ҳакимига нисбатан қўполлиги учун қизил карточка олди. Ушбу ҳолат марокашлик футболчининг жиддий жароҳат олиши билан якунланди.
УЕФА Диаснинг қоидабузарлигини жиддий деб баҳолаб, унга учта ўйинлик дисквалификация белгилади. Бу борада Бавария клубининг бош директори Ян-Кристиан Дризен ўз фикрини билдирди.
"Биз УЕФАдан ушбу қарорнинг ёзма асосланишини сўрадик ва апелляция киритишни режалаштиряпмиз. Дисквалификация муддатини қисқартиришга эришамизми ёки йўқ, кўрамиз.
Биз фақат битта ўйинлик четлатиш бўлади деб ўйлагандик. Уч ўйинлик дисквалификация бизни ҳайратга солди", деди Дризен Sky Sportsга берган интервьюсида.
Чемпионлар Лигасининг навбатдаги турида Бавария сафарда Арсеналга қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.