date

Нико Уильямс: "Барселона бизга имконият бермади"


Атлетик Бильбао жамоасининг ҳужумчиси Нико Уильямс Ла Лига доирасида Барселонага қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 13-тур учрашувида басклар "кўк-анорранглилар"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Беллашув "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди. "Барселона 'Камп Ноу'га қайтганда, худди бу стадионни ҳеч қачон тарк этмагандек эди...

Тўрт тўп фарқи билан мағлубият жуда оғир ва аламли бўлди, чунки бизга нафас ростлаш учун ҳам имконият берилмади. 'Камп Ноу'даги атмосфера ҳақиқатан ҳам ҳайратомуз эди", — деди Уильямс журналистларга.

Ла Лиганинг кейинги турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилади, "Атлетик" эса сафарда "Леванте" билан куч синашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нико Уильямс: "Барселона бизга имконият бермади"