
"Интер" ва "Милан"нинг собиқ футболчиси Франческо Морийеро яқинлашиб келаётган Италия дербиси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, мазкур учрашувда аниқ фаворит йўқ.
Бу ҳақда у "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида маълум қилди. "Бу ўзгача дерби бўлади.
Жамоалар сезиларли даражада ўзгарди. Улар скудетто учун курашмоқда.
"Милан" кучайган, "Интер" эса етакчилар алмашинуви жараёнини бошдан кечирмоқда. Мен учун аниқ фаворит йўқ, аммо ўйлайманки, кўплаб голлар урилади", — деди Морийеро.
Италия чемпионатининг 12-турида "Интер" ва "Милан" ўртасидаги учрашув бугун, 23-ноябр куни бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 22:45 да бошланади.
LiveResult портали мазкур учрашувнинг матнли трансляциясини олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.