РБ Лейпциг Бремен Вердерни мағлуб этди

РБ Лейпциг Бремен Вердерни мағлуб этди
Бундеслиганинг 11-турида РБ Лейпциг ўз майдонида Бремен Вердер жамоасини қабул қилди. Учрашув давомида кўплаб зарбалар амалга оширилди, бироқ уларнинг аксарияти жиддий хавф туғдирмади.

59-дақиқада Кристоф Баумгартнер ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди. Орадан кўп ўтмай, 63-дақиқада Ассан Уэдраого узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб натижани очди (1:0).

80-дақиқада эса Хавер Шлагернинг зарбаси рақиб дарвозабонини доғда қолдирди ва ҳисоб 2:0 бўлди. Мазкур ғалабадан сўнг "Бўрилар" Бундеслигада иккинчи ўринга кўтарилди.

Бремен Вердер эса мағлубиятсиз ўйинлар сериясини якунлаб, саккизинчи ўринда қолди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар