
А Сериясининг 12-турида "Рома" жамоаси сафарда "Кремонезе"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионат жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Матиас Соуле узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди.
Орадан кўп ўтмай, Лоренсо Пеллегрини гол уришга муваффақ бўлди, бироқ офсайд қайд этилди. Кейинчалик Пеллегринининг яна бир имкониятини дарвозабон қайтарди.
63-дақиқада "Кремонезе" мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳакам билан тортишиб, қизил карточка олди. Орадан кўп ўтмай, Эван Фергюсон "Кремонезе" ҳимоячиси Эмиль Аудеронинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
69-дақиқада Уэсли Франса дарвозабон устидан ажойиб зарба йўллаб, учинчи голни киритди. Учрашув сўнгида "Кремонезе" вакили Франческо Фолино бурчак зарбасидан боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Рома" 1-ўринга кўтарилди, "Кремонезе" эса 11-ўринни бўлишиб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.