date

Эзе хет-трики билан 'Арсенал' ғалаба қозонди


'Арсенал' ва 'Тоттенхэм' ўртасидаги Англия Премьер-лигаси 12-тур учрашувида Лондон жамоаси йирик ғалабага эришди. Учрашувда ҳисобни 36-дақиқада Леандро Троссар очди.

Микель Меринонинг аниқ узатмасидан сўнг, Троссар ҳимоячиларни орқада қолдириб, тўпни узоқ бурчакка йўллади – 1:0. Бир неча дақиқалар ўтиб, Эберечи Эзе Деклан Райсдан пас олиб, икки футболчини алдаб ўтиб, 12 метрдан зарба берди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлим бошида, 46-дақиқада, Эзе Юрриен Тимбердан тўп қабул қилиб, чап оёғи билан аниқ зарба йўллади – 3:0. 'Тоттенхэм' сафидан Ричарлисон узоқ масофадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди – 3:1.

76-дақиқада Троссар яна бир бор Эзе учун қулай вазият яратди. Эзе бу сафар ҳам ҳимоячиларни чалғитиб, 14 метрдан тўпни дарвозанинг ўнг бурчага йўллади – 4:1.

Якунда 'Арсенал' 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўриндаги жамоага 6 очко фарқ билан пешқадам бўлиб олди. 'Тоттенхэм' эса 9-ўринни бўлишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эзе хет-трики билан 'Арсенал' ғалаба қозонди