date

Артета Эзенинг хет-триги ҳақида фикр билдирди


“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета “Тоттенҳэм”га қарши дербида (4:1) хет-трик қайд этган Эберечи Эзе ҳақида ўз фикрларини билдирди. 27 ёшли инглиз футболчиси 41, 46 ва 76-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди.

У Шимолий Лондон дербиларда хет-трик амалга оширган тарихдаги тўртинчи футболчи бўлди. “Бу факт дербиларда гол уриш нақадар қийин эканлигини яққол кўрсатади.

Аммо, очиғи, бугун Эзе тўрт ёки бешта гол уриши ҳам мумкин эди. У ўзгача футболчи, ўйинда сеҳрли онларни яратишга қодир”, – деди Артета интервьюсида.

“Ёзда Андрея Берта ажойиб иш қилди [Эзени трансфер қилиб], чунки ҳозир бизда муҳим футболчиларнинг бир қисми етишмаяпти. Яхшиямки, яқинда Мартинелли ва Мадуэке сафга қайтишди”, – деб қўшимча қилди мураббий.

Эберечи Эзенинг ҳисобида “канонирлар” сафида 16 та ўйинда 5 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Эзенинг хет-триги ҳақида фикр билдирди