date

Лапорта Хави истеъфосини изоҳлади

Лапорта Хави истеъфосини изоҳлади
Барселона президенти Жоан Лапорта Хави Эрнандеснинг жамоа бош мураббийлиги лавозимидан кетиши борасида изоҳ берди. Испаниялик мутахассис 2021 йилдан 2024 йилгача "кўк-анорранглилар"ни бошқарган.

Лапортанинг сўзларига кўра, Хави мавсум охирида Барселонадан кетишини эълон қилган, бироқ кейинчалик у учрашув ўтказишни ва вазиятни муҳокама қилишни сўраган. "У менга ўз ишини давом эттиришни хоҳлашини айтди.

Мен унга фақат битта савол бердим: 'Хави, сен бу жамоага ишонасанми?' У: 'Мен 100% ишонаман, бу футболчиларни чемпион қиламан', деб жавоб берди. Бироқ орадан бир ҳафта ўтиб, у менга рақобатбардош жамоа тузиш учун икки йил керак бўлишини айтди.

Мен эса ўзига: 'Бу ерда нима бўляпти?' деб ўйладим", — дейди Лапорта. Президентнинг таъкидлашича, кейинчалик Хави спорт директори Деко билан боғланиб, трансферлар бўйича талаблар қўйган ва айрим футболчилар билан хайрлашиш зарурлигини билдирган.

Лапорта Хавини ҳурмат қилишини, аммо ушбу вазият унга кучли таъсир қилганини ва шунинг учун қийин қарор қабул қилишга мажбур бўлганини тан олди. Бу қарорлар илгари Месси, Альба ва Бускетс ҳолатларида ҳам қабул қилинган эди.

Айни пайтда Барселона бош мураббийи лавозимини Ханс-Дитер Флик эгалламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Хави истеъфосини изоҳлади