date

Хаби Алонсонинг Винисиусни захирада қолдириш қарори

Хаби Алонсонинг Винисиусни захирада қолдириш қарори
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо "Эльче"га қарши ўйинда (2:2) Винисиус Жуниорнинг асосий таркибда бошламаганига изоҳ берди. Бразилиялик ҳужумчи майдонга фақат 57-дақиқада чиқиб, ўз ватандоши Родриго ўрнини эгаллади.

"Биз ўйиндан олдин ҳаммасини муҳокама қилдик. Винисиус ўз ролини тушунади ва захирадан майдонга тушгандан кейин ҳам жамоага фойда келтириши мумкинлигини билади.

У жамоа учун муҳим футболчи", – деди Алонсо The Touchline нашрига. "Қироллик клуби"нинг голлари эса Дин Хойсен ва Жуд Беллингем томонидан 78 ва 87-дақиқаларда киритилди.

Шу ҳафта, 26-ноябр куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда "Олимпиакос"га қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсонинг Винисиусни захирада қолдириш қарори