
Англия чемпионатининг ўн иккинчи турида "Арсенал" футболчиси Эберечи Эзэ "Тоттенҳэм"га қарши ўйинда ҳет-трик қайд этди ва унинг жамоаси принципиал рақибни йирик ҳисобда мағлуб этди. Қизиғи шундаки, Эзэнинг ушбу ҳет-трики Англия Премьер-лигаси тарихидаги юбилей, яъни 400-ҳет-трик бўлди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1992-йилнинг август ойида ташкил этилган ва бу кўрсаткич фақат шу давр учун ҳисобланади, Англия футбол чемпионатининг умумий тарихига кирмайди. "Тоттенҳэм" устидан қозонилган ғалаба "Арсенал"га АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлаш имконини берди.
Ҳозирда "Арсенал" яқин таъқибчиси "Челси"дан олти очко олдинда. "Арсенал" сўнгги марта 2004-йилда чемпионликни қўлга киритган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.