date

Коке 700-марта Атлетико сафида майдонга тушди


Мадриднинг "Атлетико" жамоаси "Хетафе" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, Испания чемпионати турнир жадвалидаги тўртинчи ўрнини мустаҳкамлади. Шу билан бирга, аргентиналик мутахассис Диего Симеоне шогирдлари жамоанинг фахрий футболчиси Кокенинг муҳим юбилейини нишонлашди.

У "Атлетико" сафида 700-ўйинини ўтказди. Бу кўрсаткич барча мусобақаларни ўз ичига олади, яъни Коке "матрасчилар" либосида майдонга тушган барча ўйинлар ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Коке 2009 йилдан буён Мадрид клубида тўп сурмоқда ва у ўзининг бутун футбол фаолиятини ушбу жамоага бағишлаган. Ҳозирда футболчи 33 ёшда.

Чемпионатнинг навбатдаги учрашувида "Атлетико" "Овьедо"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коке 700-марта Атлетико сафида майдонга тушди