date

Киву: Ким гол урса, ўша ғалаба қозонади


Италия чемпионатининг ўн иккинчи турида бўлиб ўтган марказий учрашувда "Интер" минимал ҳисобда "Милан"га мағлуб бўлди. "Интер" бош мураббийи Кристиан Киву жамоасининг муваффақиятсизлигига қисқа изоҳ берди: ким гол урса, ўша ғалаба қозонади.

Бу сафар "Милан" футболчиси Кристиан Пулишич гол урди, "Интер"дан эса Чалҳаноглу пенальтини аниқ амалга ошира олмади. "Кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади.

Бугун бу вазифани улар уддалади. Аммо биз ёмон ўйнамадик", – деди Киву pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Мазкур мағлубият "Интер" учун мавсумдаги тўртинчиси бўлди. Навбатдаги турда жамоа "Пиза"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву: Ким гол урса, ўша ғалаба қозонади