date

Хаби Алонсо "Реал"нинг дурангига изоҳ берди


Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 13-турида "Эльче"га қарши сафардаги ўйинида ғалаба қозона олмади (2:2). "Қироллик клуби" икки бор ҳисобда орқада қолган бўлса-да, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мувозанатни тиклади.

87-дақиқада қутқарувчи голни Жуд Беллингем киритди. "Бу футбол.

Сўнгги пайтларда натижаларимиз кутилганидек эмас, бундан норози бўлсак-да, олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор. Жамоа руҳий жиҳатдан кучсизланмаган – курашни давом эттиряпмиз.

Ҳар бир ўйиннинг ўз контексти бор. Биз ўзимизга танқидий қараймиз ва янада яхши ўйин кўрсатишимиз кераклигини яхши биламиз.

Муаммоларга тўғри жавоб бериш муҳим," – дея таъкидлади "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо матбуот анжуманида. Мадрид жамоаси 32 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ундан кейинги ўринларда "Барселона" (31 очко), "Вильярреал" (29 очко) ва "Атлетико" (28 очко) жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо "Реал"нинг дурангига изоҳ берди