date

Эльче ва Реал ўйинининг энг яхши футболчиси Барселона вакили бўлди


Эльче ва Мадриднинг Реал жамоаси Ла Лиганинг 13-турида дуранг қайд этди (2:2). Майдон эгалари икки бор ҳисобда олдинда бўлишди ва сенсацион ғалабага яқин эдилар, бироқ "қаймоқранглилар" ҳисобни тиклашга муваффақ бўлишди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида "Барселона"дан ижарага олинган мезбонларнинг дарвозабони Иняки Пеня танланди. 26 ёшли испаниялик футболчи бешта зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Пеня жорий мавсумда "Эльче" сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, жами ўн маротаба гол ўтказиб юборди. Унинг ижара муддати мавсум охиригача давом этади.

Реал турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолаётган бўлса-да, иккинчи ўриндаги "Барселона"дан фақат бир очко фарқ билан олдинда. "Эльче" эса жадвалнинг 11-поғонасида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эльче ва Реал ўйинининг энг яхши футболчиси Барселона вакили бўлди