date

Учта гол муаллифи: "Зўр кун бўлди"


Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Эберечи Эзе Англия чемпионатининг 12-турида "Тоттенҳэм" устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Ушбу ўйинда у рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячи ўйиндан завқ олганлигини ва жамоасига ёрдам бера олганидан хурсанд эканлигини маълум қилди. "Бу зўр кун бўлди, ҳар жиҳатдан ёқимли ўйин ўтказдим.

Жамоамга ёрдам бера олганимдан хурсандман ва бугунги ғалаба мен учун ўзгача аҳамиятга эга", – деди Эзе BBCга берган интервьюсида. "Арсенал" 12 турдан кейин ҳисобида 29 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Учта гол муаллифи: "Зўр кун бўлди"