date

Арсенал 2018-йилдан бери илк бор Тоттенхемга 4 гол урди


Якшанба оқшомида "Арсенал" "Тоттенхем"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва АПЛда иккинчи ўриндаги "Челси"дан олти очкога олдинга чиқиб олди. Дербида Эберечи Эзе хет-трик қайд этди, яна бир гол эса Леандро Троссар ҳисобига ёзилди.

"Шпорлар" сафида эса Ришарлисон гол уришга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, "Арсенал" узоқ вақт давомида, аниқроқ айтганда, етти йил мобайнида "Тоттенхем" дарвозасига тўртта гол кира олмаган.

Бунгача бу натижа 2018-йилнинг 2-декабрида қайд этилган эди. Ўшанда "Арсенал" ўз майдонида "шпорлар"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Канонирлар" сафида Пьер-Эмерик Обамеянг, Александр Ляказетт ва Лукас Торрейралар гол урган бўлса, "Тоттенхем"да Эрик Дайер ва Гарри Кейн ҳисобни очган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал 2018-йилдан бери илк бор Тоттенхемга 4 гол урди