
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета “Тоттенҳем”га қарши ўйинда (4:1) Микел Меринонинг ҳаракатларини юқори баҳолади. Испаниялик ярим ҳимоячи ҳужумчи позициясида асосий таркибда майдонга тушди.
У 36-дақиқада Леандро Троссарга голли узатма берди ва бу дербисида ҳисоб очилишига сабаб бўлди. “Мерино яна ажойиб ўйин кўрсатди.
Биз ундан ҳужумчи сифатида ўйнашни сўраяпмиз, гарчи бу унинг одатий позицияси бўлмаса ҳам. У ҳужумчи сифатидаги кўплаб вазифаларни уддалаши керак.
Микелнинг ақлли ўйинлари, меҳнатсеварлиги ва жамоадошларига ёрдам бериш истаги таҳсинга сазовор. Бу яна бир ишончли ўйин бўлди ва у ишончимизни оқлашда давом этмоқда”, – дейди Артетанинг сўзларини журналист Конор Ҳамм келтиради.
“Арсенал” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва “Челси”дан олти очко олдинда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.