date

Реал ҳимоячиси Хойсен мавсум рекордини ўрнатди


Мадриднинг "Реал" жамоаси марказий ҳимоячиси Дин Хойсен жамоасини "Эльче" билан бўлган ўйинда мағлубиятдан қутқаришга ёрдам берди. Ла Лига доирасидаги якшанба кунги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Opta маълумотларига кўра, Хойсен бу мавсумда Испания чемпионатида гол урган энг ёш ҳимоячи бўлди (20 ёш ва 223 кун). Ёш марказий ҳимоячи 78-дақиқада гол уриб, ҳисобни 1:1 қилди.

Бироқ "Эльче" тезда яна олдинга ўтди, лекин 87-дақиқада Жуд Беллингем яна мувозанатни тиклади. Дин Хойсен жорий йилнинг ёзида Англиянинг "Борнмут" клубидан "Реал"га ўтган эди.

Трансфер нархи 60 миллион евродан ошиқ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал ҳимоячиси Хойсен мавсум рекордини ўрнатди