date

Трент мавсумнинг энг ёмон кўрсаткичини қайд этди


Якшанба куни Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 13-тури доирасида "Эльче" билан баҳс олиб борди. Жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд учрашувни бошидан охиригача ўйнади, аммо "қироллик клуби"га (2:2) ғалабани таъминлашда ёрдам бера олмади.

Opta маълумотларига кўра, инглиз футболчиси ўйин давомида 25 марта тўпни йўқотди. Бу "Реал"нинг жорий мавсумдаги антирекордидир ва апрел ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир (ўшанда Винисиус Жуниор "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда 33 марта тўпни йўқотган эди).

Трент Александер-Арнольд жорий йил ёзида "Ливерпул"дан "қироллик клуби"га қўшилган эди. 27 ёшли футболчи "Реал" сафида барча мусобақаларда жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Трент мавсумнинг энг ёмон кўрсаткичини қайд этди