
Интер бош мураббийи Кристиан Киву Милан дербисидаги мағлубиятдан сўнг ўз режаларини баён қилди. "Нерадзуррилар" якшанба кунги А Серия учрашувида "Милан"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ягона голни 54-дақиқада Кристиан Пулисич киритди. "Январ ойида трансферлар сўрайманми?
Саволингизга ҳурмат билан қарайман, лекин ҳозир дербида мағлубиятга учраганимдан сўнг трансфер бозорини муҳокама қилишни истамайман. Мени кўпроқ бу мағлубият жамоани қандай руҳий ҳолатга олиб келиши мумкинлиги ташвишга солмоқда.
Ихтиёримда 22 нафар футболчи бор – уларнинг ҳар бири 'Интер'да ўйнашга қодир. Мен трансферлар ҳақида ўйламасдан, муаммоларга ечим қидиряпман", – деди Киву матбуот анжуманида.
"Интер" А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб қолди. Етакчи "Рома"дан уч очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.