
Мадриднинг "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши ўйинда (2:2) гол ура олмади. "Қироллик клуби" мағлубиятдан Дюн Ҳоейсен ва Жуд Беллингемнинг 78 ва 87-дақиқалардаги аниқ зарбалари туфайли қутулиб қолди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Мбаппе Хаби Алонсо бош мураббийлик қилаётган пайтда, шунингдек, жорий мавсум давомида илк бор кетма-кет уч ўйинда гол ура олмади. Аввалроқ француз ҳужумчиси "Райо Вальекано" (0:0) ва "Ливерпуль"га (0:1) қарши ўйинларда ҳам ҳисобни очишга эриша олмаган эди.
Бу апрел ойидан бери унинг клубдаги энг узоқ давом этган голсиз сериясидир. Шунга қарамай, "Эльче"га қарши ўйинда Мбаппе самарали ҳаракатларсиз қолмади: у иккинчи голга ассистентлик қилди.
Мбаппе ҳали ҳам Ла Лига тўпурарлари пойғасида 13 та гол билан етакчилик қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.