date

Интер ва Милан дербиси натижаси таҳлили

Интер ва Милан дербиси натижаси таҳлили
Италия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Интер" жамоаси "Милан"га қарши учрашувда минимал ҳисобда 0:1 мағлубиятга учради. Ушбу натижа юзасидан футбол эксперти Александр Гришин ўз фикрларини билдирди.

"Интер" бир неча йилдан бери бир хил таркибда ўйнаб келаётган жамоа. Бундан ташқари, Тюрам кучли ўйин кўрсатмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Ачерби тўпни устунга урди... Менимча, бу ўйин дуранг бўлиши керак эди", - деди Гришин "Матч ТВ" телеканали эфирида.

Мазкур ғалабадан сўнг "россонери" ҳисобида 25 очко бўлиб, улар Италия А Серияси турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилишди. "Интер" эса 24 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер ва Милан дербиси натижаси таҳлили