date

Иняки Пеня: "Бу оддий ўйин ҳолати"

Иняки Пеня: "Бу оддий ўйин ҳолати"
Эльче дарвозабони Иняки Пеня Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан юз берган тўқнашув ҳақида ўз фикрини билдирди. Ўйин давомида бразилиялик футболчи тиззаси билан Пенянинг юзига тегиб, унинг бунига жиддий шикаст етказган.

Ушбу вазиятдан кейин "Реал" учун муҳим ҳисобланган голни Жуд Беллингем урди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Учрашувдан сўнг Эльче бош мураббийи Эдер Сарабия Винисиуснинг ҳаракати қоидабузарлик бўлганини таъкидлади.

Бироқ, Пеня бу ҳолатга жиддий ёндашмасликни маъқул кўрди. "Винисиуснинг зарбасими?

Ҳеч нарса, бу оддий ўйин ҳолати. У инерция билан тиззаси билан тегиб кетди, ҳеч қандай муаммо йўқ.

Бошқа гапим йўқ", – деди Барселонадан ижарага олинган дарвозабон. Шунингдек, Иняки Пеня ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иняки Пеня: "Бу оддий ўйин ҳолати"