date

Родриго 29 ўйинда гол ура олмади


Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родриго яна гол ура олмади. Бразилиялик футболчи Ла Лига доирасидаги "Эльче"га қарши бугунги учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

Аммо 57-дақиқада у самарали ҳаракатлар қайд эта олмаган ҳолда Винисиус Жуниор билан алмаштирилди. StatMuse маълумотларига кўра, Родриго "Реал" сафида кетма-кет 29 ўйинда гол ура олмаган.

У охирги марта март ойининг бошларида гол урган эди. Ўшанда жамоага ҳали Карло Анчелотти бош мураббийлик қилаётган ва улар Чемпионлар лигасида "Атлетико"га қарши ўйнаган эди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Родриго ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга тушавермайди. У кўпинча ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родриго 29 ўйинда гол ура олмади