date

Клопп ЖЧ-2026 да экспертлик қилади

Клопп ЖЧ-2026 да экспертлик қилади
Машҳур мураббий Юрген Клопп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида янги фаолият йўналишини танлади. Бу ҳақда Footboom портали хабар бермоқда.

“Ливерпуль” ва Дортмунднинг “Боруссия” клубларининг собиқ бош мураббийи энди Magenta TV каналида фаолият юритади. Бу борада Клопп ижтимоий тармоқларда мазкур телеканал саҳифасида видео мурожаатини эълон қилди.

"Мен воқеаларга яқин бўлишни истайман, лекин мураббий сифатида эмас. Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида мен Magenta TV каналида эксперт сифатида ишлайман", - деди немис мутахассиси.

Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача “Ливерпуль”ни бошқарган. 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб у Red Bull футбол соҳасига оид административ лавозимни эгаллайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клопп ЖЧ-2026 да экспертлик қилади