date
views 8 247

Ўзбекистонда «Futbol TV» телеканали иш бошлайди

Ўзбекистонда «Futbol TV» телеканали иш бошлайди

Тез орада Ўзбекистонда футболга ихтисослашган «Futbol TV» телеканали иш бошлайди, деб хабар берди «Stadion.uz» нашри.

Айни пайтда, телеканал раҳбарияти фаолиятни бошлаш учун тегишли идоралардан лицензия ва рухсатномаларни олган. Ҳозирги кунда техник ишлар якунига етказилмоқда.

Биздаги маълумотларга кўра, телеканал Узрепорт-ТВ қошида ташкил қилинади. Айни пайтда Узрепорт-ТВ Англия ва Испания чемпионати ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида расман намойиш этиш ҳуқуқига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда «Futbol TV» телеканали иш бошлайди