date

Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!

Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шанба куни каталонияликлар “Атлетик Бильбао”га қарши ўйинда 4:0 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Асосий таркибдан жароҳатдан тузалган Хоан Гарсия ва Ламин Ямал майдонга тушди, шунингдек, ўйин сўнгида Рафинья Диас ҳам майдонга чиқди. Аммо жароҳатлар муаммоси ҳали ҳамон долзарб: Педри, Гави ва Маркус Рэшфорд “кўк-анорранглилар”га “Камп Ноу”га қайтгандан кейинги илк учрашувда ёрдам бера олмадилар.

"Мен ижобий кайфиятдаман ва барча футболчиларимизга ишонаман. Жамоамизда жуда кўп яхши футболчилар бор – биз жароҳатлардан шикоят қилмаймиз.

Мавжуд таркибга эътибор қаратиб, ишимизни давом эттиришимиз лозим," – дея таъкидлади Флик ўйиндан кейинги интервьюсида. Келаси сешанба куни “Барселона” Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда “Челси” билан куч синашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!