
Бельгиянинг энг ёрқин футбол иқтидорларидан бири сифатида кўрилган собиқ «Интер» футболчиси Зиньо Ванхесден 26 ёшида жароҳатлар сабаб профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Марказий ҳимоячи сифатида фаолиятини Льежнинг «Стандард» жамоасида бошлаган Ванхесден 16 ёшга тўлганидан бир неча кун ўтиб «Интер»нинг ёшлар жамоасига қўшилган эди. Унга асосий таркибда жой олиш ваъда қилинган бўлса-да, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар унинг ривожланишига тўсқинлик қилди.
«Сўнгги бир неча йил мен учун жуда оғир бўлди. Жароҳатлар, жарроҳлик амалиётлари, уколлар, дори-дармонлар...
Мен соғайиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим, аммо ҳар сафар бу янада қийинлашиб борди. Ич-ичимдан ҳар доим футболчи бўлишни хоҳлардим, аммо танам аллақачон «етар» деб сигнал бермоқда.
Ўзимга, соғлигимга ва оталик ролига ҳурмат сифатида футболни тарк этаман. Футболсиз ҳаётни билмайман, аммо энди бунга ўрганаман», – дея ёзди футболчи ўз ижтимоий тармоқларида.
Ванхесден Бельгия миллий терма жамоаси таркибида бор-йўғи 1 марта майдонга тушган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.