
Швециялик ҳужумчи Александр Исакнинг "Ливерпуль" клубига қиммат трансфери ҳозирча кутилган натижаларни бермаяпти. Футболчи мерсисайдликлар тарихида антирекорд ўрнатди.
Исак Англия Премьер-лигаси тарихида "Ливерпуль"нинг асосий таркибида илк тўртта учрашувида мағлубиятга учраган биринчи футболчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, Александр Исак ўтган трансфер ойнасидан "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.
Унинг ўтиши учун клуб тахминан 130 миллион евро сарфлаган. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи Англия Премьер-лигасида бешта ўйинда майдонга тушиб, бир голга узатма ёзиб қўйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.