
Италия чемпионати 12-тур марказий учрашувида "Милан" "Интер"ни мағлубиятга учратди. Бу "Интер" жамоаси учун ушбу мавсумдаги тўртинчи мағлубият бўлди.
"Милан"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерс ўйиндан кейин ўз жамоаси билан фахрланишини ва натижадан мамнунлигини билдирди. "Мен бу жамоа билан фахрланаман.
Биз ажойиб ишни амалга оширдик. Биз ҳақиқий жамоа бўлиб, биридамликда ҳаракат қилдик.
Қувончда ҳам, қайғуда ҳам биргамиз. Биз мухлисларимизга қувонч улашдик.
Келгусида бу ишни давом эттиришга ҳаракат қиламиз", – деди Салемакерс pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Кейинги турда "Милан" Римнинг "Лацио" жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.