
Манчестер Юнайтед раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирони жамоада сақлаб қолиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, клуб футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган.
Таклифга кўра, Каземиронинг йиллик маоши 22 миллион евродан 7-9 миллион еврога туширилиши мумкин. Агар Каземиро бу шартларни қабул қилса, унинг шартномаси 2027 йилгача узайтирилади.
Акс ҳолда, футболчи қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. 33 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.