date

АПЛда кутилмаганлик: Суперкомпютер қайси клубни чемпион деб эълон қилди!

АПЛда кутилмаганлик: Суперкомпютер қайси клубни чемпион деб эълон қилди!

Лондоннинг "Арсенал" клуби Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида чемпионлик олтин медалларини қўлга киритиш учун мутлақ фаворит деб аталмоқда. Буни "Opta" нашрининг замонавий суперкомпютери томонидан амалга оширилган таҳлилий ҳисоб-китоблар тасдиқлади.

"Сити"нинг имконияти беш баробар паст

Суперкомпютер лондонликларнинг чемпионлигига жуда катта ишонч билдириб, бу кўрсаткични 76,1 фоиз деб баҳолади. Айни пайтда, сўнгги йиллар гегемони ҳисобланган "Манчестер Сити"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли беш баробар паст14,1 фоиз атрофида қайд этмоқда. Бу тафовут бутун футбол жамоатчилиги учун мутлақо кутилмаган ҳолат ҳисобланади.

Қолган жамоаларнинг биринчи ўрин учун умидлари жуда паст баҳоланди: "Челси" (3,46%), "Ливерпуль" (2,42%), "Астон Вилла" (1,57%) ва "Кристал Пэлас" (1,17%).

Артета шогирдлари — жадвал пешқадами

Бундай юқори тахминлар Микель Артета шогирдларининг ҳозирги муваффақияти билан узвий боғлиқ. 12 тур якунига кўра, "Арсенал" 29 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи поғонани мустаҳкамлаб турибди. Уларни мос равишда иккинчи ўриндаги "аристократлар" (23 очко) ва учинчи ўриндаги "шаҳарликлар" (22 очко) таъқиб қилишмоқда. "Тўпчилар" айни дамда асосий рақибларидан сезиларли фарқ билан олдинда ва суперкомпютер уларнинг бу устунлигини ҳақли равишда баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛда кутилмаганлик: Суперкомпютер қайси клубни чемпион деб эълон қилди!