date

Гари Невилл академиясига танқидлар кучаймоқда


2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл бир қанча собиқ жамоадошлари билан биргаликда UA92 номли академияни ташкил қилган эди. Ушбу академия орқали ҳатто ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган болаларга футбол орқали келажак қуриш имконияти яратиш мақсад қилинган эди.

Аммо сўнгги пайтларда бу лойиҳа атрофида катта баҳс-мунозаралар келиб чиқмоқда. Англияда академиядаги ирқий тенгсизлик масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.

Айниқса, қора танли талабалар ўзларининг футболда муваффақиятга эришиш йўлида тўсиқларга дуч келаётганликларини айтиб шикоят қилишмоқда. The Sun нашрининг хабарига кўра, Гари Невилл юзага келган вазиятдан қаттиқ хафа бўлган ва муаммоларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга ваъда берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гари Невилл академиясига танқидлар кучаймоқда